Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё вилояти Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан қўшимча маълумот тақдим этди.
Жорий йилнинг 24 июль куни ижтимоий тармоқларда Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан тарқатилган видео ва матнли материаллар бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви олиб борилаётгани ҳақида расмий маълумот берилган эди.
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасидан маълум қилишларича, хизмат текшируви якунига кўра Касби тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ч.Кучаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Касби туман ИИБ бошлиғи дала семинарида 11 кишига кишан таққани, семинарда қатнашмаган фермерга ходим юбориб, танобини тортмоқчи бўлгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)