Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб-варақасига киритилган тўловларнинг қонунийлиги ўрганилди.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳар электр тармоқлари корхонаси ва Нуробод тумани электр тармоқлари корхонасининг «Электрҳисоб» дастуридаги 22 миллион 837 минг сўм маблағ Самарқанд шаҳрида яшовчи Е.Каралева ва бошқаларнинг номига очилган «Электрҳисоб» дастуридаги шахсий ҳисоб-рақамларига 2019- йилнинг март, апрель ва май ойлари учун ўтказиб бериб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан МИБ шаҳар бўлими томонидан Самарқанд шаҳри ва Нуробод тумани электр тармоқлари корхоналари мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Самарқанд шаҳар прокуратурасига юборилди.
Изоҳ (0)