Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Ҳазиний уй-музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (630-сон, 26.07.2019 й.). Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар бермоқда.
Қарор билан Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Учкўприк туманида Ҳазиний уй-музейи Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали сифатида ташкил этилди.
Мазкур музейларга замонавий интерфаол ахборот-технологиялари жорий этилади.
Изоҳ (0)