2019 йилнинг 26 июль куни Жанубий Кореянинг Чунгнам провинциясида Ўзбекистон фуқароси Н.Ю.нинг жасади топилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлими берган маълумотга таяниб хабар қилади.
Корея Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноий иш очилди, полиция тергов тадбирларини амалга оширмоқда.
Элчихона вазиятни назоратга олган ва ҳозирда марҳуманинг қариндошлари билан биргаликда Ўзбекистон фуқаросининг жасадини ватанга жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Сеул шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +82-02-574-65-54, +82-02-577-36-60.
Изоҳ (0)