Президентнинг кўрсатмаси билан яқин вақт ичида Самарқанд вилоятида енгил метро қурилиши бошланади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилган.
Шавкат Мирзиёев 26 июль куни вилоятга ташрифи чоғида эшкак эшиш канали бўйида туристик марказ қурилиши лойиҳаси таклифи билан танишганди. Мажмуа учун 360 гектар ер ажратилиши, унинг 80 гектарида анжуманлар маркази, меҳмонхоналар ва бошқа объектлар қурилиши мўлжалланган. Меҳмонхоналар 5, 4 ва 3 юлдузли бўлиб, барча тоифадаги сайёҳларни қамраб олади. Сайилгоҳлар, сузиш жойлари, сунъий оролчалар, ресторанлар ташкил этилади.
Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, транспорт инфраструктураси билан таъминлаш ва уни ривожлантириш мақсадида Президент енгил метро қурилишини бошлаш тўғрисида кўрсатма берган.
Изоҳ (0)