АҚШ Адлия вазирлиги федерал доирада 2003 йилдан буён қўлланилмаган ўлим жазосини қайтарилганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Шу сабабли қотиллик содир этган 5 та маҳбус декабрь ва январь ойларида Индианадаги Терре-Хот турмасида ўлим жазосига ҳукм қилинади. Қатл этишда пентобарбитал қўлланилади. Маҳбусларнинг барчаси одам ўлдиргани учун қамалган. Уларнинг қурбонлари орасида болалар ҳам бор.
Ҳозирда АҚШда 2600 дан ортиқ маҳбуслар ўлим жазосига ҳукм қилинган. Федерал доирада эса 62 кишига шундай жазо тури тайинланган.
Изоҳ (0)