Айни пайтда Евроиттифоққа аъзо мамлакатлар аҳолиси аномал иссиқ билан курашмоқда, деб ёзади «РБК».
Францияда айрим атом станцияларида иш тўхтатилган, Германияда эса деҳқонлар ҳосилга зарар етказувчи қурғоқчилик билан курашмоқда.
Қуйида Европада яшовчи одамлар иссиқ билан қандай курашаётгани акс этган фоторепортаж эътиборингизга ҳавола этилади.
Испаниядаги Ла-Малагета пляжи. Бу ерда ҳаво ҳарорати 25 июль куни 31 даражага етган. 26 июль куни эса ҳарорат 36 даражага етиши прогноз қилинмоқда.
Париж, Франция. 25 июль куни шаҳарда ҳаво ҳарорати 40 даражага етган.
Рим, Италия. Ҳаво ҳарорати 25 июль куни 35 даража, 26 июль куни 37 даражага етади.
Германиядаги сузиб юрувчи жамоат бассейни. 25 июль куни 35 даража, 26 июль куни эса 32 даража иссиқ кузатилади.
Вена, Австрия. Прогнозларга кўра, 25 июль 34, 26 июль куни эса 36 даража иссиқ қайд этилади.
Вена, Австрия
Кан, Франция. 25 июль куни 38 даража бўлган ҳаво ҳарорати 26 июлга келиб 22 даражага тушади.
Вупперталь, Германия. 25 июль куни 38 даража, 26 июль куни 37 даража иссиқ.
Брюссель, Бельгия. 25 июль куни 39 даража иссиқ, 26 июль куни ҳаво ҳарорати 37 даражага тушади.
Изоҳ (0)