Британия авиакомпаниялари учувчиларининг касаба уюшмаси (British Airline Pilots Association, BALPA) British Airways компанияси билан маошларини ошириш бўйича музокаралар натижасиз якунланганидан сўнг иш ташлаш ўтказишга қарор қилди.
Касаба уюшмасига British Airways учувчиларининг 90 фоизи аъзо, шу боис иш ташлаш авиакомпания парвозлари жадвалига жиддий таъсир қилиши мумкин.
BALPA ва British Airways ўртасидаги музокаралар ўтган йил ноябрь ойидан бери давом этмоқда. Касаба уюшмаси аъзолари компания ходимлари ўртасида даромад тақсимланишига эришмоқчи, British Airways эса уч йил ичида маошларни 11,5 фоизга ошириш ниятида.
Иш ташлаш санаси ҳозирча эълон қилинмади. Авиакомпанияда охирги бор бундай ҳолат 1970 йилларда рўй берганди.
Изоҳ (0)