Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров қўриқчиликка олти ёшли Муҳаммад-Эми Газиевни ишга олди, деб хабар бермоқда Sputnik.
Боланинг ота-онаси фарзанди Чеченистон раҳбарига қўриқчилик қилиш истаги ҳақида баён этган видеони тармоққа жойлаштирди. Бу видеони кўрган Қодиров боланинг орзусини амалга оширишга қарор қилди.
«Бугундан бошлаб ҳеч нарсадан хавотир олмасам бўлади. Менда дунёда тенги йўқ профессионал-қўриқчи пайдо бўлди», — деб ёзди Қодиров ўзининг Instagram саҳифасида.
Қодировнинг сўзларига кўра, бола қўрқмас, қатъий ва жазоратга тўла.
«У мен учун тоғ бўлиб туриш ва ҳар қандай ҳужумни қайтаришга тайёр», — деди Қодиров.
Газиевга формали кийим-бош берилди, ўйинчоқ қурол эса болалар дўконидан сотиб олинди. Болакайга Аҳмед Дудаев куратор этиб тайинланди.
Қодиров болага «катта, кучли, ҳақиқий ватанпарвар ва ватан ҳимоячиси» бўлиб етишишини тилади.
https://www.instagram.com/p/B0T9NmloZEt/?utm_source=ig_embed
Изоҳ (0)