Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

19 июлнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё» дайжестида.

Гулнора Каримовани у жазони ўтаётган Зангиотадаги колониядан тез ёрдам машинасида олиб кетишган.

Швейцариялик юрист Грегуар Манжа колония олдида 6 соат кутган, бу вақт мобайнида унинг олдидан иккита тез тиббий ёрдам машинаси ўтиб кетган. Адвокатнинг манбаси Каримова шу машиналардан бирида бўлганини билдирган.

***

Тошкентда отоларинголог кўчада кетаётиб юраги тўхтаб қолган 2 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолди.

18 июль куни Тошкентдаги Lor Plus Servis хусусий клиникасига қўлида икки ёшли боласи билан югуриб келган ота-онага зудлик билан ёрдам кўрсатилиб, болакайнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

***

Тошкентда Венеция усулидаги қайиқларда сайр қилиш маскани очилади.

Жорий йилнинг 21 июлидан Тошкентда Бўзсув каналининг Минор масжидига туташ ҳудудида Венеция усулидаги қайиқларда сайр қилиш маскани очилади.

***

Самарқандда 4 нафар боланинг онаси ўзини каналга ташлаб, жонига қасд қилди.

Г.Ҳ. Ургут туманидаги Оқ бува қишлоғидан бўлиб, турмуш ўртоғи иккинчи оиласи билан Россияда яшаб келган.

***

Ўзбекистонлик ва россиялик фойдаланувчилар Леди Гаганинг саҳифасига «ҳужум уюштирди».

Россиялик супермодель Ирина Шейк ҳамда америкалик таниқлик актёр ва қўшиқчи Бредли Купер ўртасидаги муносабатлар якунига етди. Икки севишганнинг ўртасидаги муносабатларнинг бузилишига Леди Гага сабаб бўлгани айтилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)