Диний-маърифий соҳада узоқ йил хизмат қилган, эл-юрт олдида обрў-эътиборга эга бўлган ўзбекистонликлар бир неча йилдан бери муборак ҳаж ва умра зиёратини «Зуйуфул малик» — «Қирол меҳмонлари» сифатида адо этиб келмоқда.
Бу йилги мавсумда ҳам «Қирол меҳмонлари» сифатида ҳаж ибодатини адо қилиш учун диний-маърифий соҳада узоқ йил хизмат қилган 10 нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонига жўнаб кетиш тараддудини кўрмоқда.
Дин ишлари бўйича қўмитада улар билан учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда зиёратчилар учун муборак сафар давомида эътибор бериш керак бўлган муҳим жиҳатлар, керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди.
«Қирол меҳмонлари» ҳаж ибодатини адо этиш билан бирга Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамадаги муборак масканларга зиёратга боради ҳамда эътиборли шахслар билан учрашади.
Уларнинг ҳаж сафари жорий йил 3 августидан 16 август кунига қадар давом этади.
Изоҳ (0)