Ўзбекистон Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги делегацияси 17 июль куни вице-президент Шейла Пазарбашиўғли бошчилигидаги Жаҳон банки вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Агентлик директори Отабек Назиров Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантиришнинг асосий йўналишларига тўхталиб, капитал бозори ривожига тўсиқ бўлиб турган асосий омилларни санаб ўтди, шунингдек, Ўзбекистон глобал капитал бозорига қўшилишдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Ўз навбатида Шейла Пазарбашиўғли Ўзбекистон Жаҳон банки гуруҳи учун устувор аҳамиятга эга мамлакат эканлигини қайд этиб ўтди. Томонлар капитал бозорининг муваффақиятли ривожи маҳаллий институционал инвесторларнинг шаклланишига боғлиқ экани ҳақидаги фикрни қўллаб-қувватлади.
Хабар беришларича, учрашув якунларига кўра агентлик ва Жаҳон банки вакиллари Ўзбекистон капитал бозорини янада ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик қилишга келишиб олган.
Изоҳ (0)