• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

    Фото: Қонунчилик палатаси

    Фото: Қонунчилик палатаси

    Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси депутатлари, партия фаоллари, экспертлар, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги мутахассислари иштирок этмоқда.

    Йиғилишни Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров олиб бормоқда.

    Йиғилишда дастлаб Президент раислигида 15 июль куни узлуксиз профессионал таълим тизимини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда кўтарилган муҳим вазифалар муҳокама этилди.

    Фракция аъзолари ҳаво ҳароратининг кескин исиб кетиши билан боғлиқ вазиятга эътибор қаратди.

    Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Умид Сулаймоновнинг таъкидлашича, бу йилги ёз фасли камдан-кам кузатиладиган иссиқ ҳарорат билан ўтмоқда. Айниқса, бундай жазирама кунлар автомобиль ҳайдовчиларига қийинчилик туғдирмоқда. Шу боис, ижтимоий тармоқларда кенг жамоатчилик, айниқса, ҳайдовчилар томонидан қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлаётган мавзу – автомобиль ойналарини қорайтириш («тонировка») масаласи бўлиб турибди.

    Йиғилишда таъкидланганидек, «Адолат» СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама иссиғидан ҳимоя қилишда етарлича шароитлар яратиш масаласи бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатларда асосий масала сифатида ёзнинг иссиғидан, қуёш нуридан, айниқса, ультрабинафша нурларидан сақланишда автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат бериш сўралган.

    Ҳайдовчи ҳам пул тўламоқда, ҳам жазирамада қолмоқда.

    Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш жисмоний шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 90 баравари, юридик шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 120 баравари миқдоридаги маблағни тўлаш орқали амалга оширилади. Табиийки, кўплаб фуқароларимизда бунча маблағ тўлаш эвазига бир йилгагина рухсатнома олишга моддий имконият етарли эмас.

    Депутатлар томонидан таъкидланганидек, агар ушбу суммани тўлашга ҳайдовчининг қурби етса ҳам, унга бунинг иссиқдан ҳимояланишга ҳеч қандай нафи бўлмайди. Чунки қарорга асосан, ойналарининг тусини ўзгартириш автотранспорт воситасининг фақатгина орқа ойналарига рухсат берилади, холос. Демак, ҳайдовчи қарор талабларини бажараман, деб пул тўлайди ва ўзи яна ўша қуёш нурларида қолади.

    Албатта, бугунги кунда ижтимоий тармоқларда, турли веб-сайтларда бу нархнинг жуда қимматлиги, уни бутунлай бекор қилиш ёки маблағ миқдорини камайтириш, дарпардага рухсат бериш тўғрисида таклифлар билдирилмоқда. Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари эса маблағ миқдорини ўзгартиришга ҳеч қандай муносабат билдирмаган ҳолда, ойналарининг тусини ўзгартириш фуқароларимиз хавфсизлигига салбий таъсир ўтказишини маълум қилиш билан чекланмоқда.

    Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзолари фуқароларимизни қийнаётган ушбу масала юзасидан, аҳоли фикрлари, ижтимоий тармоқлардаги муносабатлар ва мутасадди вазирлик позициясини ўрганиб, ҳам халқ манфаатлари, ҳам хавфсизлик талабларини инобатга олган ҳолда, ўз таклифларини ишлаб чиқди.

    Бугунги кунда автотранспорт воситаларига эҳтиёт қисмлари билан савдо қилиш дўконларида термал плёнкани учратиш мумкин. Ушбу плёнка бир мунча шаффоф бўлиб, у автомобиль салонини қуёшнинг ультрабинафша нурларидан сақлаб, жазирамада исиб кетишини бирмунча камайтиради.

    Депутатларнинг ушбу ташаббусини йиғилишда ҳозир бўлган Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги мутахассислари қўллаб-қувватлади ва бу орқали фуқароларимизга автомобилдан фойдаланишлари учун қулай шарт-шароит яратилиши таъкидланди.

    Депутатлар эътироф этганидек, ушбу масалада муаммонинг ечими сифатида Ҳукумат қарорига тегишли ўзгартириш киритишни назарда тутувчи таклиф тайёрланмоқда. Яъни, Йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси 7.4-бандига мувофиқ транспорт воситасининг олд, ён ва орқа ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 70 фоиздан кам бўлса, ундан фойдаланиш тақиқланиши белгиланган нормани қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Унга кўра, мамлакатимизда ушбу 70 фоиз чеклови 55 фоизга туширилса, ҳайдовчилар бемалол термал плёнкадан фойдаланиши мумкин бўлади. Бу эса, нафақат йўловчиларга, балки, ҳайдовчиларга ҳам афзаллик туғдиради. Депутатлар, шунингдек, ушбу амалиётни жамоат транспортларида ҳам қўллаш таклифини илгари сурди.

    Депутатлар шунингдек ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган автомобиль ойналарини тусини ўзгартириш (тонировка) масаласини ҳам муҳокама қилди.

    18.07.2019, 18:39   Изоҳ (0)   37280
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чўмилиш мавсуми бошлангандан буён Самарқандда 11 нафар фуқаро чўкиб кетган

    18.07.2019, 18:26

    Жиззах электр таъминоти корхонаси катта рақамлар ишқибози бўлиб чиқди: истеъмолчиларга 250 млн сўм ва ундан юқори қарздорлик ёзилмоқда

    18.07.2019, 18:15

    Мактабгача таълим вазирлигига қарашли бино ва иншоотлар Республика Маънавият ва маърифат марказига берилди

    18.07.2019, 17:45

    Тошкентда аёл маст ҳолда шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди

    18.07.2019, 17:42

    Қорақалпоғистондаги Тахиатош ИЭСида фавқулодда ҳолат юз берди

    18.07.2019, 17:33

    Суриядаги ўзбекистонликларни қайтариш учун иккинчи операцияга тайёргарлик кўрилмоқда

    18.07.2019, 17:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.