Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига мурожаат қилган Х. Санақулов яшаш хонадонига Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан электр энергияси учун 269 000 000 сўм қарздорлик борлиги тўғрисида маълумот келганлигини билдирган.
Федерация ходимлари ҳужжатларни ўрганиб, қайта ҳисоб-китоб қилганда бу қарздорлик тўғрисидаги маълумот умуман ёлғон эканлиги маълум бўлди. Аксинча, фуқаро электр энергияси учун 74 000 сўм ортиғи билан тўлов қилгани аниқланди.
Шунингдек, Жиззах шаҳар «Зилол» маҳалласида яшовчи Севара Абдуллаева хонадонига ҳам электр энергиясидан 249 847 000 сўм ҳамда С. Каримовга 249 847 148 сўм асоссиз қарздорлик ёзилгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)