Мактабгача таълим вазирлигига қарашли бино ва иншоотлар Республика Маънавият ва маърифат маркази таркибига ўтказилди. Бу ҳақда Республика Маънавият ва маърифат маркази матбуот хизмати хабар берди.
Вазирликка қарашли бино Тошкентнинг Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 76-уй манзилида жойлашган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 майдаги фармойишига мувофиқ ўтказилмоқда.
Энди Республика Маънавият ва маърифат маркази ушбу бинода ўз фаолиятини бошлади.
Изоҳ (0)