3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Баҳриддин Баҳодирович Валиев Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ Тошкент шаҳар прокурори Шерзод Облоқулов ва пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани прокурори Тимур Нормуҳамедов лавозимидан четлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Баҳриддин Валиев 2017 йил мартидан Бухоро вилояти прокурори бўлиб ишлаган. Бундан ташқари, ОАВларда у 2004—2010 йиллардаги Тошкент прокурори сифатида тилга олинади.
Изоҳ (0)