Президент қарорига кўра, ҳарбий-академик лицейларда ўқиш давомийлиги икки йил бўлиб, ҳар бирига йиллик қабул квотаси 100 кишини ташкил этади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
2019 йил 1 сентябрдан «Темурбеклар мактаби»да хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга лавозим маошининг 50 фоизига тенг миқдорда ҳар ойлик устама тўланади.
«Темурбеклар мактаби» битирувчилари олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовларида тўплаган балларининг 30 фоизи, республиканинг бошқа олий ўқув юртларига ўқишга киришда эса 15 фоизи миқдорида қўшимча баллар кўринишида имтиёзга эга бўлади.
«Темурбеклар мактаби»ни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчилар таркибида ушбу мактаб бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларсиз, ҳарбий-касбий саралаш тадбирларини муваффақиятли ўташ натижалари бўйича киради.
Изоҳ (0)