Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 15 июль куни Афғонистон элчиси этиб тайинланган Аҳмад Ҳолид Элмий билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилар экан, вазир элчини табриклаган ва биргаликда Ўзбекистон—Афғонистон муносабатларини мустаҳкамлаш ва кенгайишга ишонч билдирган.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Афғонистондаги кўп йиллик можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш жараёнларига алоҳида эътибор қаратилган.
Учрашувда, шунингдек, бўлажак қўшма тадбирлар кун тартиби ва жадвали, жумладан Тошкент шаҳрида ўтказишилиши режалаштирилаётган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи мажлиси юзасидан фикр алмашилган.
Изоҳ (0)