Россия, Беларусь, Тожикистон ва яна 34 та давлат БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашида Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятида олиб бораётган уйғурларни «қайта тарбиялаш» сиёсатини қўллаб-қувватлади, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Таъкидланишича, ушбу мамлакатлар Хитой томонидан БМТнинг инсон ҳуқуқлари Кенгаши сессиясида эълон қилинган баёнотни маъқуллаган. Аввалроқ, 22 та давлат, хусусан, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар, Япония, Австралия, Канада ва Янги Зеландия Пенкиннинг уйғурларга нисбатан ҳаракатини қоралаб, очиқ хат юборган эди.
Хитой вакили Чен Сюйнинг таъкидлашича, давлат томонидан тўғри йўл тутилаётгани сабаб, сўнгги уч йил ичида минтақада бирорта теракт содир бўлмаган.
Изоҳ (0)