Москва вилоятида Robinson вертолёти ҳалокатга учради, деб хабар беради «РИА Новости».
«Россия Тергов қўмитасининг транспорт бўйича Москва минтақалараро тергов бошқармаси вертолётнинг ерга қаттиқ қўниши факти бўйича терговолди ишларни бошлаб юборди», — дейди бошқарма вакили Елена Марковская.
Дастлабки маълумотларга кўра, Robinson вертолёти очиқ майдонлардан бирига қаттиқ қўнишни амалга ошириши оқибатида бир нафар учувчи ва йўловчи ҳалок бўлган.
Воқеа жойига тезкор-қидирув гуруҳи етиб келган бўлиб, ҳозирда содир бўлган кўнгилсиз ҳодисанинг тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)