Бангладешнинг олтита туманида сутка давомида яшин уриши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳатланди.
Жумладан, Пабна округида маҳаллий мактаб яқинидаги далада ишлаётган ота ва унинг катта ёшдаги икки ўғли ҳалок бўлди.
Сунамгандж округида эса балиқ тутаётган ота ва унинг 12 яшар ўғли яшин қурбон бўлди.
Мамлакатда май—июнь ойларида чақмоқ уриши туфайли камида 126 киши ўлгани айтилмоқда. Улардан 21 нафари аёл, 7 нафари бола ва 98 нафари эркакдир. Яна 53 киши яраланган.
Изоҳ (0)