Украинанинг Туркиядаги консули Вячеслав Хоменко туристик мавсум бошланганидан буён Анталияда қанча украиналик ҳалок бўлганини маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Унинг сўзларига кўра, туристик мавсум бошланган май ойидан буён 13 нафар Украина фуқароси ҳалок бўлган. Таъкидланишича, ҳалок бўлганларнинг аксарияти кекса одамлар.
Марҳумларнинг бир қисми юрак хуружидан вафот этган бўлса, яна бир нечтаси денгизда чўкиб кетган ёки Анталияга даволаниш учун келганида операция муолажаларини кўтара олмаган.
Бундан ташқари консулнинг таъкидлашича, айрим украиналиклар табиий ўлим топган, бироқ нооатий вазиятда.
Изоҳ (0)