Россия Япония билан Курил тизмасидаги иккита оролни беришни муҳокама қилишдан бош тортди. Бу ҳақда Россия дипломатик доираларидаги манбасига таяниб, Kyodo хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Манбага кўра, Россиянинг тинчлик битимини тузишга боғлиқ музокаралар доирасида тизмадаги иккита оролнинг берилишини муҳокама қилмаслик қарори Япония ва АҚШ ўртасидаги альянс туфайли хавотир билан изоҳланади. Бундан ташқари, Токио билан ушбу масала бўйича муроса Россияда ҳукуматнинг аҳоли томонидан қўллаб-қувватланишига таъсир ўтказиши мумкин.
Изоҳ (0)