Украинада илк бор, Даун синдроми мавжуд Богдан Кравчук исмли йигит бакалавр дипломини олишга муваффақ бўлиб, олий маълумот эгаси бўлди. Бу ҳақда «Bigmir.net» ўз Facebook саҳифасида маълум қилади.

Фото: «Bigmir.net»

Богдан Кравчук, турли тўсиқлар ва қийинчиликларга қарамасдан, тарих факультетини тамомлади. У ўқишга жуда ҳам қаттиқ киришиб, бошқа талабалардан ҳам яхши ўзлаштирди.

«Богдан ва унинг ота-онасига тасанно!»— дейилган хабарда.