Покистон жанубида автобус иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 24 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса Шоҳпур Чақар шаҳри яқинидаги Сангхар округида рўй берди. Катта тезликда кетаётган автобус йўлда рикшага урилди.
Қурбонларнинг 5 нафари аёл, 3 нафари бола экани айтилмоқда. Яраланганлар маҳаллий касалхонага етказилди.
Изоҳ (0)