Интерпол ва маҳаллий полиция Уругвайда италиялик машҳур наркобарон Рокко Морабитонинг қочиб кетишига ёрдам берганликда гумонланаётган Россия фуқароларини қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, умумий ҳисобда россиялик икки фуқаро ва бир нафар италиялик қўлга олинган. Улар Морабитонинг 23 июнда қамоқдан қочишига алоқадор деб гумонланмоқда. Гумонланувчилар эрталаб уларга қарашли деб тахмин қилинаётган пиццахонада қўлга олинган. Морабитонинг ўзи эса у ердан топилмаган.
Италиянинг «Ндрангета» мафия ташкилотининг энг кўп қидирилаётган аъзоси ҳисобланган Морабито 20 йилдан буён суддан яшириниб юрган эди. У 2017 йилда Уругвайда қўлга олинган ва шундан буён Италияга экстрадация қилинишини кутаётганди. Июнь охирида эса у қамоқхонадан қочгани маълум бўлди.
Морабито кўп миқдордаги гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланишда айбланиб, 1995 йилдан буён Интерпол томонидан қидирувда бўлган. 1992 ва 1993 йилларда «Ндрангета» раҳбарларидан бири Италияга бир тоннадан ортиқ кокаин олиб ўтишга уринган.
У Уругвайда 13 йилдан ортиқ вақт давомида Бразилия фуқароси сохта паспорти билан яшаган. Морабито коллеждаги қизига юборган хатида эҳтиётсиз оқибатида ўзнинг ҳақиқий исмини ёзиб юборганидаги сўнг полиция уни топишга муваффақ бўлган.
«Кокаин қироли» ҳибсга олинаётганда ундан тўппонча, 13 та мобил телефон ва ўнлаб банк карталари мусодара қилинган.
Изоҳ (0)