«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Самарқанд — Бухоро, Бухоро — Хива каби темир йўл участкаларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчи поездларнинг тезлигига чеклов белгиланганлигини маълум қилди.
Бунга сабаб эса республикада кузатилаётган аномал иссиқлик ҳисобланади, дейилади хабарда.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти ўз мижозларига кўрсатилган ишонч учун миннадорчилик билдиради ва юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Изоҳ (0)