Грузиялик қўшиқчи Нино Катамадзе Россияда концерт беришдан бош тортди, деб хабар беради BBC.
Грузияда мана икки ҳафтадан буён россиялик депутат Сергей Гавриловнинг Грузия парламентига ташрифидан сўнг юзага келган норозилик намойишлари давом этмоқда.
«Менинг жим туришим, ўйлаш ёки қарор қабул қилмаслигимни билдирмайди. Мен ҳам Гаврилов спикернинг ўриндиғига ўтириб олгач, ҳар бир сония, ҳар бир соатда барча ҳис қилган нарсани туйдим. Ҳеч қачон зўравонлик ва адолатсизликдан яширинишга уринмаганман, эринмасдан грузин тилидан дунёнинг исталган нуқтасидан, жумладан Россияда туриб ҳам Россия — босқинчи, Путин — мамлакатим душмани, демак менинг ҳам душманим, дея оламан», — дейди Катамадзе.
Нино 20 июнь куни норозилик намойишини қаттиққўллик билан тарқатиб юборилиши бўйича барча масъулиятни ўз бўйнига олган ички ишлар вазири Георгий Гахариянинг истеъфога чиқишини қўллаб-қувватлади.
Катамадзе ва унинг гуруҳига тегишли сайтда эълон қилинган маълумотга кўра, қўшиқчи 2020 йилнинг 27 май санасида Москвадаги Vegas City Hall’да концерт бериши керак эди.
Изоҳ (0)