АҚШнинг Техас штатида икки моторли самолёт қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса Даллас округининг Эддисон шаҳрида рўй берди. Самолёт аэропортда ангарга бориб урилди ва шундан сўнг ёниб кетди.
Ҳаво кемасидагиларнинг барчаси ҳалок бўлди. Ҳозирда полися юз берган ҳолатнинг барча тафсилотларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)