Оқ уйнинг янги матбуот котиби Стефани Гришэм АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР раҳбари Ким Чен Ин ўртасида ўтказилган учрашувда юзага келган жанжалда жароҳат олди, деб хабар беради Forum Daily.
Жанубий Кореянинг YTN телеканали КХДР журналистлари Трамп администрациясининг мухбирларини, жумладан, Стефани Гришэмни ҳам туртиб ташлашга урингани тасвирланган видеони эълон қилди.
This is the moment White House Press Secretary Stephanie Grisham got into a scuffle with North Korean security guards who were blocking US journalists pic.twitter.com/WSBkdDw17g
— Edward Hardy (@EdwardTHardy) June 30, 2019
Америкалик мухбирлардан бирининг таъкидлашича, Трампнинг матбуот котиби жиддий жароҳат олмаган.
Эслатиб ўтамиз, 30 июнь куни АҚШ ва КХДР раҳбарлари Корея яриморолини ажратиб турувчи демаркация зонасида учрашиб олди.
Изоҳ (0)