«Кристал Пэлас» ҳимоячиси Аарон Ван-Биссака фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттиради. Бу ҳақда «қизил иблислар»нинг расмий сайтида хабар берилди.
21 ёшли футболчи «Юнайтед» билан 5 йиллик шартнома имзолади. У шартномасини яна бир йилга узайтириши ҳам мумкин.
«Манкунианлар» футболчи учун «Кристал Пэлас»га 50 миллион евро тўлайдиган бўлди. Ўйинчи «Манчестер Юнайтед»да ҳафтасига 80-90 минг фунт маош олади.
Маълумот учун, ҳимоячи 2018 йилнинг февраль ойида «Кристал Пэлас»да дебют ўйинини ўтказганди ва жамоанинг асосий ўйинчисига айланди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2018/19 йилги мавсум Англия Премьер лигасида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)