Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 12-тури доирасида 23 июнь, якшанба куни 3 та беллашув бўлиб ўтади.
Куннинг дастлабки ўйини Сурхондарёда кечади. Унда мезбон «Сурхон» жамоаси Тошкентнинг «Бунёдкор» клубини қабул қилади. Ўйин 18:00 да бошланади.
Қаршининг «Насаф» клуби эса сафарда «Металлург»га қарши баҳс олиб боради. Наманганнинг «Навбаҳор» клуби эса ўз майдонида «Бухоро»ни қабул қилади. Иккала беллашув ҳам 19:30 да бошланади.
Суперлига
12-тур баҳслари
23 июнь, якшанба
«Сурхон»—«Бунёдкор» 18:00
«Металлург»—«Насаф» 19:30
«Навбаҳор»—«Бухоро» 19:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)