Россияда «Уралсиб» банки эгаси Владимир Коган вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Коган 56 ёшда эди. У ўтган йил июлида инсультни бошидан кечирган.
«Уралсиб» активлари бўйича Россиянинг энг йирик 20 та банки сирасига киради. Коган ўлимига қадар банкнинг 81,8 фоиз акцияларига эгалик қилган.
У шу йили 750 миллион доллар билан Россиянинг энг бой бизнесменлари рўйхатида 140-ўринда қайд этилганди.
Изоҳ (0)