Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Грузия президенти Саломе Зурабишвили Москвани мамлакатдаги ҳолатни беқарорлаштиришда айблади. Бу ҳақда у ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.

Фото: Эурасианет

Фото: Эурасианет

«Мамлакат ва жамиятнинг ажралиши, шунингдек, ички низолар Россиядан бошқа ҳеч кимга фойда келтирмайди ва бу унинг энг ишончли қуроли», — деб ёзади мамлакат раҳбари. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг бешинчи колоннаси ҳозирги вазиятда очиқ тажовуздан кўра хавфлироқ.

Зурабишвилининг таъкидлашича, Грузия ичида содир бўлаётган беқарорликни ёқлаётганлар Россия сиёсатини қўллаб-қувватлайди ва Кремль режаларини амалга оширишга кўмаклашаётган бўлади. «Россия — бизнинг душманимиз ва босқинчи», — дейди президент.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон конларида захира камайиб бораётгани ортидан табиий газ қазиб чиқариш режаси бажарилмаяпти
Дунё
Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида чегарада жанжал содир бўлди
Маҳаллий
Нукусда -16,2 даража совуқ қайд этилди