Эрон четдан бўладиган ҳар қандай тажовузга қатъий жавоб беришини билдирди. «Эхо Москви»нинг хабар беришича, бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони маълум қилди.
У тегишли баёнотни Эрон гўёки мамлакат ҳаво ҳудудини бузган Америка дронини уриб туширганидан сўнг эълон қилган. Шу билан бирга, аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео Вашингтон Теҳрон билан низолашмочи эмаслигини билдирган.
Шундай баёнотни қарши томон ҳам билдирган. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний унинг мамлакати ҳеч қайси давлат билан уришиш нияти йўқлигини айтган.
Пентагон дрон ҳалокатга учрагинини расман тасдиқламаган. Бироқ, Reuters’нинг АҚШ Қуролли кучларидаги манбаси қайд этишича, аппарат ҳақиқатан ҳам уриб туширилган, аммо Эрон ҳаво ҳудудида эмас, халқаро ҳаво ҳудудида.
Изоҳ (0)