Тбилисида 20 июнь куни кечки пайт кўп минг кишилик норозилик акцияси бошланди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Парламент олдидаги майдонда 10 мингга яқин киши тўпланди. Улар «Россия оккупацияси»га қарши чиқди ва парламент раиси Ираклий Кобахидзе, шунингдек, ИИВ ва давлат хавфсизлиги хизмати раиси истеъфосини талаб қилди. Талаблари бажарилмагач, парламент биносига бостириб киришга уринди. Намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар бошланди, жабрланганлар бор.
Норозилик акцияларига Россия Давлат думаси депутати, Парламентлараро православие ассамблеяси президенти Сергей Гавриловнинг чиқиши сабаб бўлди. 20 июнь куни у Грузия парламентида мазкур ассамблея йиғилиши чоғида спикер ўриндиғига ўтирди ва тўпланганларга рус тилида мурожаат қилди.
Бу Грузия мухолифатини дарғазаб қилди ва Гаврилов парламентдан қўриқчилар ҳимоясида чиқиб кетди. Кўп ўтмай Россия делегацияси Грузияни тарк этди.
Изоҳ (0)