АҚШ Яқин Шарқдаги контингенти сонини оширади ва минтақага яна 1000 нафар ҳарбий хизматчини юборади. Бу ҳақда Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан маълум қилди, дея хабар беради «Korrespondent.net».
У ўз баёнотида Уммон бўғозида танкерларга ҳужумни эслатиб ўтди.
«Бу ҳужумлар Эрон кучлари ва уларнинг назоратидаги гуруҳлар амалга ошираётган тажовузкор ҳаракатлар ҳақида олган маълумотларимиз ишончлилиги ва аниқлигини тасдиқламоқда», — деди Шанахан.
Изоҳ (0)