Парагвайдаги Сан-Педро департаменти турмасида содир бўлган қўзғолон оқибатида камида тўққиз нафар маҳкум ҳалок бўлди. «ТАСС»нинг ёзишича, ҳодиса оқибатида яна бир неча киши ҳам жабрланган.
Маълум бўлишича, қўзғолон икки жиноий гуруҳ аъзолари тўқнашувидан кейин бошланган. Тартибсизликлар вақтида қамоқхона биносида ёнғин чиққан.
Ҳозирда қамоқхонадаги вазиятни полиция ўз назоратига олган.
Изоҳ (0)