Нигерияда 3 нафар террорчи-худкуш бир қатор портлашларни амалга оширди. Бунинг оқибатида 30 киши ҳалок бўлган, 39 киши яраланган, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Теракт Кондуга шаҳридаги кинотеатрда футбол учрашуви томоша қилинаётганида амалга оширилган. Биринчи портлаш кинотеатр ёнида содир этилган, кейинроқ эса яна иккита портлаш юз бериб, худкушлар ўзларини бардаги одамлар орасида портлатган.
Таъкидланишича, портлашларни икки қиз ва бир ўғил бола амалга оширган. Уларнинг аниқ ёши номаълум.
Ҳозирча ушбу теракт учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган. Бироқ Нигерияда «Боко Ҳарам» террорчилик гуруҳи жангарилари мунтазам ҳужумлар содир этиб туради. Улар терактларни амалга ошириш учун ўғирлаб кетилган болалардан фойдаланади.
Изоҳ (0)