Суданнинг собиқ президенти Умар ал-Башир апрель ойидаги тўнтаришдан кейин илк марта омма олдида кўриниш берди, деб хабар берди «Эхо Москви».
Собиқ президентни коррупцияда айблашганидан сўнг Хартумдаги прокуратура биносига олиб кетишаётганида кўришди.
Ҳужжатларда собиқ президентга нисбатан шубҳали йўллар билан даромад орттириш ҳамда хорижий валютага эгалик қилиш, шунингдек норасмий тарзда совғалар олиш каби айбловлар илгари сурилган.
Умар ал-Башир Суданда 30 йил ҳукмронлик қилди.
Изоҳ (0)