Хитой жануби-ғарбида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 кишига, жароҳат олганлар сони эса 134 кишига етди, деб хабар беради «Эхо.Москви».
Аввалроқ, ҳалок бўлганлар сони 11 киши, жароҳат олганлар эса 122 кишини ташкил этгани ҳақида хабар берилганди.
Сейсмологик фаоллик Сичуань ва Гуйчжоу пронвинцияси чегараларида қайд этилган. Ер ости силкинишларининг эпимаркази Чаннин қишлоғидан 19 километр жануби-шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда. Шундан сўнг бир неча бор 5,3 магнитудали зилзилалар содир бўлган.
Изоҳ (0)