Су-27 қирувчи самолётлари Россия чегарасига Қора ва Болтиқ денгизлари томонидан яқинлашган Американинг B-52H бомбардимончиларини ушлаб қолди, деб хабар беради «РИА Новости».
Таъкидланишича, бомбардимончилар чегарани бузиб ўтмаган. Россия самолётлари халқаро қоидалардан четга чиқмаган ҳолда уларни ушлаб қолган.
Сўнгги вақтларда хориж давлатларнинг разведка самолётлари ва учувчисиз учиш қурилмалари тез-тез Россия чегаралари ва ҳарбий объектларида пайдо бўлмоқда. Уларни бир неча бор Ботиқ денгизи, Қрим ва Краснодар ўлкаси, шунингдек, Россиянинг Суриядаги базаси яқинида пайқаб қолишган.
Изоҳ (0)