Хитой жануби-ғарбида жойлашган Сичуань провинциясида бир неча бор кучли ер ости силкинишлари қайд этилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
5,8 магнитудали зилзила Чаннин қишлоғи яқинида маҳаллий вақт билан 22:55 да қайд этилган. Орадан 40 дақиқа ўтгача худди шу округда жойлашган яна бир қишлоқда 5,2 магнитудали ер ости силкиниши рўй берган.
Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлган ва яна 122 киши жароҳат олган.
Таъкидлаш керакки, Сичуань провинцияси Хитойнинг сейсмологик фаол ҳудудларидан ҳисобланади. 2008 йилнинг май ойида ушбу провинцияда 8 магнитудали зилзила содир бўлганди.
Изоҳ (0)