Ўзбекистонда ОТМларга қабул жараёни бошланиши муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Call-марказ ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Бундан кўзда тутилган мақсад абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, қизиқтирган саволларга жавоб бериш, жорий этилган янгиликларни моҳиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиб бориш эканлиги билдирилган.
Фуқаролар (71) 246-16-04 телефон рақами орқали Call-марказ билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.
Изоҳ (0)