Қайси шахсларга болани давлат боғчаларига қўйишда имтиёзлар берилади? Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали маълумот беради.
Қуйидаги шахсларга болани давлат боғчаларига қўйишда имтиёзлар берилади:— ногирон бўлган шахсларнинг болалари;— уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;— ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;— талабалар ва педагогларнинг болалари;— етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;— бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;— акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.
Бунда мазкур рўйхатдаги болаларга боғчада бўш ўринлар мавжуд бўлганда биринчи навбатда йўлланма берилади.
Изоҳ (0)