Ўзбекистонда олтин изловчилар маъдан излаш учун ажратилган ерни давлатга қайтараётганида қазув ишлари олиб борган ҳудудни аввалги ҳолатига қайтариш чораларини кўрши лозим. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси, депутат Ислом Хушвақтов журналистлар билан 13 июнь куни бўлган очиқ мулоқотда таъкидлаб ўтди.
Депутатнинг таъкидлашича, ер участкаларини олтин изловчиларга тақдим этишдан аввал жойнинг экологик ҳолати ўрганиб чиқилади.
Ер участкалари унинг экологияга қанчалик таъсир қилиши, олиб бориладиган қазув ишларининг биохилмахилликка етказадиган зарари ҳисобга олингани ҳолда ажратилади. Чунки шундай ҳудудларимиз борки, у ердаги ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ранг-баранг, баъзилари Қизил китобга киритилган.Унинг қўшимча қилишича, ер қаъри участкалари, жумладан, ўлчамлари 1 гектардан ортиқ бўлмаган сочма олтин конлари ерости кон қазишмалари йўлакларисиз ва портловчи моддалардан фойдаланмаган ҳолда хавфсиз чуқурликкача, уч йил муддатга берилади. Агар олти ой давомида олтин изловчи томонидан ноқонуний ҳатти-ҳаракат кузатилса, ажратилган ер олиб қўйилади.Зарар миқдори камлиги аниқланиб, ер ажратилган тақдирда ҳам, олтин изловчи қидирув ишларига ажратилган муддат якунига этгач, биохилмахилликни сақлаб қолиш учун олтин қазиб олинган ернинг аввалги экологик ҳолатини қайта тиклаш бўйича чоралар кўриши кераклиги белгиланган.
Ислом Хушвақтов, депутат
Изоҳ (0)