Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани тоғ ён бағирларида тасвирга туширилган қумой қуши Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ига киритилган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.
Табиатан камёб бўлган ушбу қуш Ҳисор тоғларида саноқли уялаши қайд этилган. Қумой февралда бир дона тухум қўяди ва 60 кун босиб ётади. Полапонлари августдан уча бошлайди. Тахминларга кўра, ушбу камёб қушнинг умумий сони 20 тадан ошмайди.
Изоҳ (0)