13 июнга ўтар кечаси соат тахминан 01:30 да пойтахтнинг Чилонзор туманида профилактика инспектори ўз ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган вақтида салонида уч нафар номаълум шахс бўлган Lacetti автомобили эътиборини тортади. Уларнинг шахсини аниқлаш мақсадида олдига бориб шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини сўрайди. Бироқ ҳайдовчи инспекторнинг талабига бўйсунмай, автомобилни ҳаракатга келтиради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Инспектор машинага олдига туриб олса-да, у ҳаракатланишда давом этади. ИИБ ходими машина урилишидан қочиш учун капот қисмига чиқиб олишга мажбур бўлади. Бироздан сўнг автомобилнинг устидан сакраб тушиб қолади, ҳайдовчи эса воқеа жойидан яширинади.
Хабарда айтилишича, қисқа вақт ичида автомобиль топилиб, ҳайдовчи ва йўловчи қўлга олинган. Текширувлар чоғида 28 ёшли ҳайдовчи Шерзод Р., 36 ёшли Соҳиб Х. ва 18 ёшли Алена К. тақиқланган психотроп дори воситаларини қабул қилганлиги аниқланган.
Ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади ИИББ хабарида.
Изоҳ (0)