Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бишкек декларацияси қабул қилинди. Аъзо мамлакатлар ўртасида турли соҳалардаги шерикликни ривожлантириш, ШҲТнинг бошқа халқаро тузилмалар билан ҳамкорлигига доир 22 та ҳужжат имзоланди.
Ўзбекистон Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо мамлакатларнинг рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорлиги концепцияси ҳамда Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш дастури қабул қилинди.
Изоҳ (0)