Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Журналистлардан ёрдам сўраган андижонлик 25 ёшли Шодиёна Давлатова Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар берди CA-News.

Фото: Cа-News

Фото: Cа-News

Қиз Хитой фуқаросига турмушга чиққан бўлиб, хитойлик эрининг зўравонлиги ва тазйиқларидан шикоят қилган. Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи уни хонага қамаб, калтаклаган ва ҳомиладор бўлиши учун таблетка, инъекция кўринишидаги номаълум дориларни истеъмол қилишга мажбурлаган.

Шодиёна ўзбекистонлик дипломатлар ёрдамида Ўзбекистонга қайтарилган учинчи қиз бўлди. Аввалроқ хитойлик йигитга турмушга чиққан наманганлик Саида Ўзбекистонга қайтиш учун журналистлардан ёрдам сўраган эди.

У ҳам турмуш ўртоғи томонидан зўравонликка учраганидан шикоят қилган. Қиз Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ҳамда Хотин-қизлар қўмитасининг саъй-ҳаракатлари билан 19 февралда Ватанга қайтарилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар